Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Олимхон Рустамов Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди.
Жалақудуқ туманидаги мактабда «Ҳоким ва ёшлар» учрашувида устозлардан ўқувчилари ҳоким саволларига «шукроналик ҳисси билан жавоб бериши» сўралган хабар тарқалди. ХТВ матбуот котиби ўқитувчилардан бундай нарсаларни талаб қилмасликни сўради. Туман ҳокимлиги эса бундай топшириқ берилмаганини айтди.
Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва янги замонавий кутубхона қурилиши тўғрисидаги фармойиш бекор қилинмагани, аксинча, кредитор қарздорликни ёпиш мақсадида кечиктирилгани маълум қилинди. Бироқ, вилоятнинг янги ҳокими Зойир Мирзаев имзолаган фармойишда собиқ ҳокимнинг қарорини бекор қилиш ҳақида сўз борган эди.
Вилоят ҳокимликларида аҳоли мурожаатларини ҳал қилиш учун «Тезкор штаблар» ташкил этилади. Уларнинг фаолиятига ҳокимлар раҳбарлик қилади. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади», — деган эди Шавкат Мирзиёев 23 июль куни ушбу масалаларга оид видеоселекторда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта чигитини бошқа вилоятга олиб чиқишни тақиқлаш бўйича оғзаки топшириқ берган Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ҳамда ушбу вилоятлар Ички ишлар бошқармаларига нисбатан иш қўзғатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг